«Ўзбек-қирғиз» давлат чегарасида психотроп моддаларнинг йирик партияси тўхтатиб қолинди

11:45 02 Февраль 2026 Жамият
308 0

ДХХ Чегара қўшинлари ҳамда Ички ишлар органлари ҳамкорлигида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда «Хавфсизлик» Telegram-канали.

Мазкур тадбир давомида аниқланишича, «ўзбек-қирғиз» давлат чегарасининг Фарғона вилояти Риштон тумани ҳудудидан ўтувчи қисмини бузиб, қўшни давлатдан кириб келган Учкўприк туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган шахс қўлга олинган.

Ушбу шахс холислар иштирокида текширилганда, унинг ёнида умумий баҳоси 1 миллиард 320 миллион сўмни ташкил этувчи 9 минг 542 дона «Зардекс» кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланган ва тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

«Таъкидлаш лозимки, «Зардекс» дори воситаси таркибида бўлган «Прегабалин» моддаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида»ги 818-сонли қарорига мувофиқ, кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган ва унинг эркин муомаласи чекланган», — дейилади хабарда.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 223-моддаси 1-қисми, 246-моддаси 1-қисми ва 2511-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер