Айрим раҳбарларга гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича ўринбосар тайинланади
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинишича, ўтган йилда пойтахтда 1,5 мингдан ортиқ наркотикка ружу қўйганлар расман рўйхатга олинган. Энг ачинарлиси, «соя»да бўлган гиёҳвандларнинг сони бундан ҳам кўп. Уларнинг аксарияти ёшлар.
Қайд этилишича, улар наркотик учун ойига ўртача 20-25 миллион сўм сарфлаяпти. Гиёҳванд маблағ топиш илинжида жиноятга қўл уриши табиий. Ўтган йили республика бўйича 64 нафар шахс гиёҳванд модда таъсирида жиноят қилган, унинг учтадан биттаси Тошкент шаҳрига тўғри келади.
Шу йилдан бошлаб нарко экспресс-тестлардан оммавий фойдаланишга ўтилиши белгиланди.
Гиёҳвандликка нисбатан тоқатсизлик муҳитини шакллантириш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликларида раҳбарнинг алоҳида ўринбосари бўлади.
Ҳоким, олийгоҳ ректори, техникум ва мактаб директорининг ўринбосарларидан бири бу йўналишга масъул этиб белгиланади.
Гиёҳвандларни даволашга энг камида тўрт ой вақт талаб этилади. Мутасаддиларга хусусий шериклик асосида аҳолига наркологик хизмат кўрсатиш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг