Зўравонлик бўйича «ўтириб чиққан» футболчи энди «Динамо»да ўйнайди
Самарқанднинг «Динамо» клуби ганалик марказий ярим ҳимоячи Кингсли Сарфони ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди. Бу ҳақда клуб ўзининг расмий саҳифасида маълумот берди.
«Ганалик 30 ёшли яримҳимоячи Кингсли Сарфо “Динамо” ПФК билан эркин агент сифатида бир йиллик шартнома имзолади. Марказий ярим ҳимоячи сўнгги тўрт йилда Кипрнинг АПОЭЛ клуби шарафини ҳимоя қилган бўлса, ундан олдин “Никосия”, Швециянинг “Малмё” ва “Сириус” жамоалари шарафини ҳам ҳимоя қилган. У ЕЧЛ, Европа лигаси ва Конференциялар лигаси саралаш ҳамда асосий босқичларида ҳам майдонга тушган», дейилади клубнинг расмий баёнотида.
Маълумот учун, Сарфо 2018 йилнинг 8 июнь санасида жинсий зўравонликда айбланиб, 32 ой муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Лекин футболчи намунали хулқи учун муддатидан олдинроқ озодликка чиқарилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг