Ўзбекистон терма жамоасининг январдаги рақиблари маълум
Фото: ЎФА
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг январь ойидаги йиғин доирасидаги ўртоқлик ўйинларидаги рақиблари номи маълум бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг расмий саҳифасида маълумот берилди.
«Мазкур йиғин FIFA кунлари доирасидаги расмий учрашувлардан ташқари, режа асосида ташкил этилган бўлиб, асосий эътибор футболчиларни кўрикдан ўтказишга қаратилган.
Шу боис жамоамиз Хитой миллий терма жамоаси ҳамда Арманистоннинг “Урарту” клубига қарши баҳсларни машғулот учрашуви форматида ўтказади. Мазкур ўйинлар ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтади», — дейилади федерация хабарида.
Ушбу ўйинлар қуйидаги саналарида бўлиб ўтади:
• Ўзбекистон — Хитой | 26 январь
• Ўзбекистон — “Урарту” | 30 январь
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Бирлашган Араб Амирликларидаги йиғини 2 февраль санасига қадар давом этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг