Бугун «Йил ўқитувчиси» танлови учун апелляция бериш якунланади
Бугун, 21 январь куни «Йил ўқитувчиси» танлови учун апелляция бериш якунланади. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали хабар берди.
Аввалроқ, «Йил ўқитувчиси» танловида иштирок этаётган педагоглар тегишли платформа орқали биринчи босқич натижалари (эгалланган балл ва ўрин) билан танишишлари, шунингдек, ўз натижаларидан норози бўлган номзодлар электрон шаклда ариза (шикоят) бериши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 апрелдаги тегишли қарори билан тасдиқланган «Йил ўқитувчиси» танловини ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низом талабларига кўра, мазкур аризаларни бериш муддати 3 (уч) иш куни этиб белгиланганлиги муносабати билан, аризаларни юбориш бугун, 21 январь куни соат 23:59 да якунланади.
Маълумот учун, мазкур ариза (шикоят)лар рўйхатга олинган кундан бошлаб 15 (ўн беш) иш кунида кўриб чиқилади ҳамда натижаси мазкур муддат давомида педагогларнинг «pedagog.uzedu.uz» платформасидаги ўз шахсий кабинетлари орқали юборилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг