Наманганда ҳоким ёрдамчиси ва кадастр ишчиси пора билан ушланди
Фото: ДХХ
Наманган вилояти Поп туманида ҳоким ёрдамчиси ва кадастр ишчисининг ноқонуний ҳаракатлари фош бўлди, деб хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати.
Маълум қилинишича, Поп тумани ҳокимининг МФЙлардан биридаги ёрдамчиси 1988 йилда туғилган фуқарога 49 йил муддатга деҳқон хўжалиги билан шуғулланиш учун ажратиб берилган 30 сотих ер майдонини ўзининг мансабдор танишлари орқали хусусий мулк сифатида расмийлаштириб, унинг 6 сотих қисмида қурилган уй-жой учун тегишли кадастр ҳужжатларини тайёрлатиб бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳоким ёрдамчиси олдиндан 1000 АҚШ долларини ўзининг 1990 йилда туғилган таниши орқали олган вақтида уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилган.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми «б» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бошқа ҳолатда эса Давлат кадастрлари палатасининг Поп туман филиали ишчиси давлат захирасидаги 10 сотих ер майдони ва унда қурилган уй-жойни ўзининг мансабдор танишлари орқали шахсий мулк сифатида фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 900 АҚШ доллари ва 4,8 млн сўм олган вақтида ДХХ, ИИВ ва ИЖҚКД ходимлари томонидан ушланди.
Ҳозирда кадастр ишчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг