Фарғонада тоғ орасидаги дара йўлда «Captiva» ағдарилиб кетди. Қурбон бор
Фарғона туманида тоғ орасидаги дарада содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа кеча, 19 январь куни соат 21:00 ларда Фарғона тумани «Ёрдон» МФЙ ҳудудидаги тоғ орасидаги транспорт воситалари ҳаракатланишига мўлжалланмаган кичик дара йўлида юз берган. 1981 йилда туғилган ҳайдовчи А.А. «Captiva» машинасида йўл қор ва сирпанчиқ бўлгани сабабли бошқарувни йўқотиб ағдарилиб кетган.
Ҳодиса оқибатида А.А. бош мия ёпиқ шикастланиши, кома ҳолати билан шифохонага юборилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан у ҳаётдан кўз юмган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилояти Томди туманида «Zhong Tong Bus» русумли йўловчи автобуси ағдарилиб кетиши оқибатида икки нафар фуқаро жабрлангани хабар қилинган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг