Биржа савдоларига чиқарилаётган бензин ҳажми оширилади — Энергетика вазирлиги
«Ўзбекнефтгаз» АЖ биржа савдоларига чиқарилаётган кунлик автобензин ҳажмини талабга қараб етарли даражада оширади, деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги.
Мазкур хабар совуқ ҳаво оқими натижасида автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (метан заправкалар) фаолиятига қисқа муддатли чеклов киритилаётгани фонида эълон қилинди.
Қайд этилишича, истеъмолчиларнинг автобензинга бўлган талабини тўлиқ қондириш масаласи давлат назоратига олиниб, барча зарурий чоралар кўрилган. Бунинг учун барча ҳудудларда зарур миқдорда захиралар яратилган.
Шу ўринда, вазирлик, хусусий автозаправкалар эгаларидан нархларни сунъий равишда оширмасликларини, автобензинни сифат ва миқдор жиҳатидан тўғри сотишларини сўраган. Таъкидланишича, назорат тадбирлари кучайтирилиб, нархларнинг асоссиз равишда ошириб юборилишига йўл қўйилмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг