Габон, Тринидад ва Тобаго ҳамда Венесуэла терма жамоалари Ўзбекистонга келади

19:47 19 Январь 2026 Спорт
658 0

Ўзбекистон мезбонлик қиладиган «FIFA Series» турнирида иштирок этадиган барча жамоалар номи маълум бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг расмий саҳифасида маълумот берилди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ташаббуси билан Марказий Осиёда илк бор ўтказиладиган мазкур турнирда, мезбон Ўзбекистондан ташқари, мусобақада Габон, Тринидад ва Тобаго ҳамда Венесуэла миллий терма жамоалари иштирок этади», — дейилади федерация хабарида.

Маълумот учун, FIFA томонидан ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган «FIFA Series» халқаро футбол мусобақаси доирасида турли конфедерацияларга мансуб миллий терма жамоалар ўртасида халқаро ўртоқлик учрашувлари ташкил этилади. Мусобақа мини-турнирлар шаклида ўтказилиб, ҳар бир мини-турнирда тўрт жамоа иштирок этиши ҳамда беллашувлар битта марказлашган мезбон давлатда бўлиб ўтиши белгиланган.

«FIFA Series»нинг 2026 йилги турнирларига Ўзбекистондан ташқари Қозоғистон, Озарбайжон, Индонезия, Янги Зеландия, Пуэрто-Рико ва Руанда мамлакатлари мезбонлик қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер