Ҳафта ўртасида яна ёғингарчилик кузатилиши кутилмоқда
Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»
«Ўзгидромет» 19-23 январь кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бугун фақат Навоий вилоятида ва эрталаб Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида бироз қор ёғади.
Эртага 20 январь куни фақат республиканинг жанубий-ғарбий ҳудудлари бўйича кечқурун ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 21-23 январь кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Ҳафтанинг биринчи ярмида ҳаво ҳарорати кечалари 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, кундуз кунлари 3-8 даража илиқ атрофида бўлади. Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳарорат аста-секин кечалари 2-7 даража совуққача, кундуз кунлари 2 даража совуқ — 3 даража илиққача пасаяди.
Қорақалпоғистон Республикасида ушуб ҳафта давомида ҳарорат асосан кечалари 8-13 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража совуқ, 23 январга келиб, 3 даража илиққача бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 21-22 январда республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучаяди. Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади, қор кўчиши хавфи бор.
Тошкент шаҳрида 19-21 январда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан кечалари 2 даража совуқ-1 даража илиқ, бугун ва эртага кундуз кунлари 3-6 даража илиқ, 21 январь-чоршанба куни 7-9 даража илиқ бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.
22-23 январда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳарорат 22 январда кечаси ва кундузи 0-2 даража илиқ, 23 январда кечаси 3-6 даража совуқ, кундузи 0 даража атрофида бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг