Эртага ўқишни кўчириш бўйича аризалар юборишнинг охирги куни
Эртага ўқишни кўчириш бўйича аризалар қабули якунланади. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали хабар берди.
Маълумки, жорий йилнинг 10 январь кунидан баҳорги семестр учун ўқишни кўчириш (қайта тиклаш) бўйича аризалар қабули бошланган эди. Аризалар қабули эртага, 20 январь куни якунланади.
Аризалар қуйидаги шаклларда:
- Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг расмий «transfer.edu.uz» сайти;
- Ягона интерактив давлат хизматлари портали — «my.gov.uz» орқали онлайн қабул қилиниши мумкин.
Баҳорги семестр олдидан бир олий таълим ташкилотидан бошқасига «кўчириб тиклаш» бўйича аризалар қабул қилинмайди.
1-босқич (1-курс) 1-семестрига ўқишни кўчиришга рухсат этилмайди (истисно ҳолатлар бундан мустасно).
Рухсат кимларга берилади?
- талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш истагидагиларга;
- давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчирмоқчи бўлганларга (тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида).
Аризалар 21 январдан 10 февралгача кўриб чиқилади ва натижаси юзасидан талабгорларга маълум қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг