2025 йилда Ўзбекистонга қанча сайёҳ келгани очиқланди
2025 йилда жами 11,7 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Туристлар сони бўйича ТОП-10 давлатлар қуйидагича тақсимланган:
- Қирғиз Республикаси – 3,3 млн нафар;
- Тожикистон – 2,7 млн нафар;
- Қозоғистон – 2,7 млн нафар;
- Россия – 984,4 минг нафар;
- Афғонистон – 476,7 минг нафар;
- Туркманистон – 370 минг нафар;
- Хитой – 278,9 минг нафар;
- Туркия – 174,9 минг нафар;
- Ҳиндистон – 80,8 минг нафар;
- Корея Республикаси – 46,3 минг нафар.
Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,7 млн нафарга ёки 46,8 фоизга ошган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистон дунёдаги сайёҳлар оқими энг тез ўсаётган етти мамлакатдан бири экани тўғрисида БМТ ҳисоботи эълон қилинган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг