«Isuzu»га ортилган кунжара остига сифатсиз тамаки беркитган «уддабуронлар» қўлга тушди
«Isuzu»га ортилган кунжара тагидан 15 минг қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари топилди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум бўлишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Р.Ж. ва бошқалар «Isuzu» русумли юк автотранспорт воситасига ортилган кунжара тагига хорижда ишлаб чиқарилган умумий баҳоси 195 млн сўмлик 2 турдаги 15 минг қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотини яшириб олиб келаётган вақтида Поп тумани ҳудудида ушланиб, ушбу тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг