Термиз–Денов йўналишида янги мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилди
Сурхондарё вилояти аҳолиси учун яна бир қувончли янгилик. Вилоят Транспорт бошқармаси ташаббуси билан Термиз–Денов йўналишида янги мунтазам автобус қатнови ташкил этилди. Ушбу қатнов узоқ йиллар давомида аҳолини қийнаб келган транспорт муаммосини ҳал этишга қаратилган муҳим амалий қадам бўлди.
Маълумки, Денов шаҳри вилоят маркази — Термиздан анча узоқ масофада жойлашган. Шу сабабли мазкур йўналишда қатновчи аҳоли, айниқса талабалар, ишга қатновчилар ҳамда хизмат сафарида юрувчилар учун такси хизматларининг қимматлиги катта ноқулайлик туғдириб келаётган эди. Бу эса фуқаролар учун вақт ва маблағ сарфининг ортишига олиб келган.
Янги йўлга қўйилган мунтазам автобус қатнови мазкур муаммони бартараф этиб, аҳолига арзон, хавфсиз ва қулай транспорт хизмати кўрсатиш имконини яратди.
Қатновлар ҳар куни амалга оширилади:
Термиз шаҳридаги «Мангузар» автовокзалидан — соат 14:00 да;
Денов автовокзалидан Термиз йўналишида — соат 17:00 да.
Йўл ҳақи аҳоли имкониятларини инобатга олган ҳолда қуйидагича белгиланган:
Термиз – Денов: 35 000 сўм;
Термиз – Шўрчи: 30 000 сўм;
Термиз – Қумқўрғон: 20 000 сўм;
Термиз – Жарқўрғон: 10 000 сўм.
Қатновлар замонавий, шинам ва барча зарур қулайликлар билан жиҳозланган автобуслар орқали амалга оширилиб, йўловчиларга хавфсиз ҳамда сифатли хизмат кўрсатиш таъминланади.
Таъкидлаш жоизки, мазкур ташаббус аҳолининг кундалик ҳаётини енгиллаштириш, ҳудудлар ўртасидаги транспорт алоқаларини мустаҳкамлаш ва ижтимоий ҳаракатчанликни оширишга хизмат қилади.
Фарҳод ЭСОНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг