Тошкентда жанговар ўқларни пулламоқчи бўлган собиқ ҳарбий ушланди
Видеодан кадр
Тошкент шаҳрида жанговар ўқларни сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, пойтахтнинг Чилонзор туманида ўтказилган тезкор қидирув тадбири натижасида 2001 йилда туғилган шахс харидорга 1,3 минг доллар эвазига калибри 5х45 миллиметр бўлган 22 дона жанговар ўқларни сотган вақтда ушланиб, ашёвий далиллар ҳужжатлаштириб олинган.
Аниқланишича, мазкур фуқаро муқаддам Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий қисмда портлатувчи-ҳайдовчи бўлиб ишлаган. Олиб борилган тезкор суриштирувлар давомида маълум бўлишича, у ўқ-дориларни аввал ўзи билан ишлаган ҳарбий ходимдан 10 миллион сўм пулга сотиб олган.
Мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 248-моддаси (ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг