Андижонда «Lacetti» ва тез ёрдам машинаси тўқнашиб кетди
Фото: Андижон ЙҲХБ
Андижон шаҳрида «Nexia-3», «Lacetti» ва «Hyundai» русумли тез ёрдам машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа кеча, 15 январь куни соат 13:30 ларда Андижон шаҳар Ю. Отабекова кўчасида юз берган. Т.М. исмли 26 ёшли ҳайдовчи «Nexia-3» русумли автомашинасида тартибга солинган «Шайтепа» чорраҳасига келиб, қарама-қарши томондан келаётган «Lacetti»ни ўтказиб юбормасдан кескин ортга қайрилиб юборган.
Оқибатда тўқнашув юз бериб, «Lacetti» ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотган ва белгиланган жойдан ортга қайрилиб олаётган «Hyundai» русумли тез ёрдам махсус автомашинасига бориб урилган. Билдирилишича, ЙТҲ туфайли ҳеч ким тан жароҳати олмаган, бироқ автомашиналар техник шикастланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг