Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди
Фото: Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»
«Ўзгидромет» 17-18 январь, дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, бугун, 16 январь куни кундузи ва шанба кунига ўтар кечаси Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик (ёмғир ёғади, аста-секин қорга аянади) бўлади. Фарғона водийси вилоятларида ёмғир кечга томон бошланади.
Эртага кундузи республика бўйича барқарор об-ҳаво сақланиб туради, баъзи жойларда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик кузатилади, аммо унинг жадаллиги нисбатан камаяди. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ушбу кунларда асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Якшанба куни республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат кечаси ва эрталаб Навоий, Тошкент, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз қор ёғади.
Бугун кундузи ҳаво ҳарорати 5-8 даража илиқ, шанба ва якшанба кунлари 0-5 даража илиқ атрофида бўлади. Ҳарорат кечалари 3 даража совуқ-2 даража илиққача пасаяди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 16 январда айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади. 16 январда баъзи жойларда кучли бўлади, қор кўчиши хавфи бор.
Тошкент шаҳрида бугун вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кечқурун қорга айланиши мумкин. Ҳарорат 6-8 даража илиқ бўлади.
Шанба куни кечаси ва эрталаб ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Кундузи вақти-вақти билан бироз қор ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 1-3 даража илиқ бўлади.
18 январь куни кечаси ва эрталаб бироз қор ёғади, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 1 даража совуқ — 1 даража илиқ, кундузи 3-5 даража илиқ бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг