Навоийда икки нафар, Қашқадарёда бир нафар 5-синф ўқувчиси B2 сертификатини қўлга киритди
Хабарингиз бор, мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларига ўқишга киришда чет тилидан B2 сертификати бор бўлган абитуриентларга имтиҳондан олдин максимал балл берилади.
Қолаверса, 2026-2027 ўқув йилидан бошлаб умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган хорижий тил ўқитувчилари учун ҳам камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро тил сертификатини олиш мажбурий бўлади. Буни қарангки, шу каби юқори натижани юртимиз мактабларидаги 5-синф ўқувчилари ҳам биринчи уринишдаёқ қайд этмоқда.
Хусусан, Навоий шаҳридаги 22-умумтаълим мактабининг 5-синф ўқувчиси Исломбек Мансуров инглиз тили бўйича Миллий сертификат имтиҳонини илк уринишда муваффақиятли топшириб, B2 даражасини олди. Бу ёш жиҳатдан Навоий вилоятида энг яхши натижалардан бири ҳисобланади.

Бундан ташқари, «Thompson International School» нодавлат мактабининг 5-синф ўқувчиси, навоийлик Эргашева Ясмина ҳам ёш бўлишига қарамай, бундай юқори натижага эришган навбатдаги жажжи билимдонлардан бири бўлди.

Қувонарлиси шундаки, Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабнинг 5-синф ўқувчиси Мунаввар Нуралиева ҳам тенгдошларидан ортда қолмади. У ҳам ўзининг биринчи уринишидаёқ инглиз тили бўйича B2 сертификатини қўлга киритди.

Юқоридаги натижалар ёшларимизда чет тилларига бўлган қизиқиш кундан-кунга ортиб бораётгани, уларга керакли имкониятлар яратиб берилиб, тўғри йўналтирилса, меҳнат ва шижоат билан ҳар қандай чўққини забт этиш мумкинлигини исботламоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг