Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхати эълон қилинди
Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган, Ўзбекистонга олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар янгиланган рўйхати эълон қилинди.
2026 йил 10 январь ҳолатига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари мурожаатига асосан Дин ишлари бўйича қўмита томонидан тайёрланган диншунослик экспертизаси хулосаси асосида қарийб 1 минг 600 та контент радикал мазмунда деб топилган ва уларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тўлиқ тақиқланган.
Жумладан:
- Telegramʼда — 790 та;
- Facebookʼда — 249 та;
- YouTubeʼда — 167 та;
- Instagramʼда — 265 та;
- TikTokʼда — 53 та;
- Odnoklassnikiʼда — 36 та, шунингдек, интернет жаҳон ахборот тармоғидаги сайтлар ҳамда бошқа манбаларда 33 та контент тақиқланган.
Тақиқланган материалларнинг батафсил рўйхати қуйидагича (кетма-кетликда):











«Диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм тузоғига тушиб қолишдан доимо сақланинг. Улар ҳаётингиз ва орзуларингизни барбод қилишига асло йўл қўйманг. Суд томонидан тақиқланган интернет манбалардан йироқ бўлинг», — дейилади огоҳлантириш хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг