Таиландда ўзбекистонлик сайёҳлар иштирокида денгиз ҳалокати содир бўлди (+видео)

13:56 13 Январь 2026 Жамият
400 0

Таиландда ичида Ўзбекистон фуқаролари бўлган катер ҳалокатга учради. Мазкур ҳолат юзасида Ташқи ишлар вазирлиги муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, мазкур воқеа шу йилнинг 11 январь куни Таиланд Қироллигининг Пхукет оролида содир бўлган. Ҳалокатга учраган катерда 3 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ва ҳодиса оқибатида уларнинг 2 нафари енгил тан жароҳати олиб, маҳаллий шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда жабрланган фуқаролар тўлиқ соғайган ва белгиланган тартибда шифохонадан чиқарилган. Шунингдек, жабрланганларнинг барча тиббий ва бошқа зарур харажатлари катерга эгалик қилувчи компаниянинг суғурта маблағлари ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилган.

Ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонаси маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда соғлиқни сақлаш муассасалари билан доимий алоқада бўлиб келган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер