«Реал Мадрид» бош мураббийи Хаби Алонсо истеъфога чиқарилди
«Реал Мадрид» жамоаси бош мураббийи Хаби Алонсо истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клубнинг расмий саҳифасида маълумот берилди.
«Реал Мадрид» клуби ва Хаби Алонсо ўртасидаги шартнома ўзаро келишувга кўра бекор қилинди. Бош мураббийнинг ўзи Испания Суперкубоги финалидаги мағлубиятдан сўнг истеъфо сўраган.
«Хаби Алонсо ҳар доим бутун Мадридимизнинг меҳр-муҳаббати ва ҳурматига сазовор бўлиб қолади. Чунки у «Реал Мадрид» афсонаси ҳисобланади ва фаолияти давомида клуб қадриятларини муносиб тарзда намоён этиб келган. «Реал Мадрид» ҳар доим унинг уйи бўлиб қолади.
Клубимиз Хаби Алонсога ва унинг мураббийлар штабига шу вақтгача кўрсатган меҳнати ва фидойилиги учун миннатдорчилик билдиради ҳамда келгуси фаолиятида улкан ютуқлар тилайди», — дейилади «Реал Мадрид» клуби баёнотида.
Шунингдек, жамоани энди ким бошқариши ҳам маълум бўлди. Клубнинг расмий саҳифасида қайд этилишича, «Реал Мадрид»нинг янги бош мураббийи Альваро Арбелоа бўлади.
Маълумот учун, Арбелоа 2009–2016 йилларда футболчи сифатида «Реал Мадрид» клуби шарафини ҳимоя қилган. У шу пайтга қадар мадридликлар ёшлар жамоасига устозлик қилиб келаётган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг