Мўйноқдаги яна бир қудуқдан катта босимдаги газ топилди
Видеодан кадр
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди, деб хабар бермоқда «Ўзбекнефтгаз».
Маълум қилинишича, Устюрт минтақасидаги «Мўйноқ» кони яқинида жойлашган Шагирлик-қуйи юра 2-сонли излов қудуғида саноат миқёсида табиий газ оқими аниқланган. Ушбу майдон Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тасарруфидаги «Ўзбекгеофизика» АЖ ва «Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти» ДМ томонидан 3D сейсмик қидирув ишлари маълумотлари асосида чуқур излов бурғилашга тайёрланган.
Жорий йилнинг 10 январь санасида қудуқ туби қуйи юра қатламларида 5265 метр чуқурликкача бурғиланиб, 5265-5061 метр чуқурлик оралиғида табиий газ уюмлари аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур қудуқ Жамият ва унинг таркибида фаолият олиб бораётган Лойиҳа бошқарув офисининг малакали мутахассислари томонидан бурғиланган. Лойиҳа бошқарув офисида Президент топшириғига кўра, хориждаги замонавий компанияларда айнан нефть ва газ соҳасида ишлаб, юртимизга олиб келинган малакали ўзбек мутахассисларидан иборат гуруҳ ҳисобланади.
«Қуйи юра қатламларининг геологик тузилишини ўрганиш ҳамда аниқланган газ уюмларининг тарқалиш чегарасини аниқлаш мақсадида ушбу майдонда навбатдаги 3 ва 4 сонли излов-қидирув қудуқларини бурғилаш режалаштирилмоқда», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг