2025 йилда Ўзбекистонда норасмий сектор томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 69,9 трлн сўмни ташкил этди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида Ўзбекистонда норасмий сектор томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 69,9 трлн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 6,9 фоизга ўсган бўлиб, норасмий секторнинг мамлакат қурилиш бозоридаги фаоллиги барқарор тарзда ортганини кўрсатади.
Қайд этилишича, ҳисобот даврида норасмий сектор ҳиссаси жами қурилиш ишлари ҳажмининг 25,5 фоизига тенг бўлди. Бу эса ҳар тўртинчи сўмлик қурилиш ишлари айнан норасмий иқтисодий фаолият доирасида амалга оширилганини англатади.
Статистик маълумотлар йиллар кесимида ҳам изчил ўсиш тенденциясини намоён қилмоқда. Жумладан, 2021 йилнинг январь–ноябрь ойларида норасмий сектор томонидан 18,5 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 20,9 трлн сўмга етган. 2023 йилда ҳажм 25,1 трлн сўмни ташкил этган бўлса, 2024 йилда кескин ўсиб, 61,2 трлн сўмга чиққан. 2025 йилда эса мазкур кўрсаткич яна ошиб, 69,9 трлн сўмга етди.
Мутахассислар ушбу динамикани аҳоли томонидан индивидуал қурилиш ишлари фаоллашгани, кичик пудратчилар сонининг ортиши ҳамда расмий сектордан ташқарида амалга оширилаётган қурилиш лойиҳалари кўламининг кенгайиши билан изоҳламоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг