The Telegraph: АҚШ Украина тикланиши учун 800 миллиард доллар жалб қилишни режалаштирмоқда
АҚШ ва Украина мамлакатни тиклаш бўйича қиймати 800 миллиард долларга тенг бўлган келишувни тузиши мумкин. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.
Нашр суҳбатдошларининг маълум қилишича, келишувни 19–23 январь кунлари ўтадиган Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумида имзолаш режалаштирилган. Айни форум доирасида АҚШ президенти Дональд Трамп ва Украина раҳбари Владимир Зеленскийнинг учрашуви бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Зеленский мазкур келишувни, жумладан хавфсизлик масалаларини ҳам қамраб олган ҳолда, Оқ уйда муҳокама қилишни режалаштирган эди. Бироқ Европа ҳамкорлари учрашувни айнан форум майдонида ўтказишни таклиф қилган.
Режага кўра, 10 йил мобайнида кредитлар, грантлар ҳамда хусусий компаниялар инвестициялари орқали тахминан 800 миллиард доллар жалб этилиши кўзда тутилган. Украина ҳукумати АҚШнинг мамлакат иқтисодиётини тиклашдаги иштирокини Вашингтон томонидан хавфсизлик кафолатлари тақдим этилиши эҳтимолини оширади, деб ҳисобламоқда.
Кутилмоқдаки, ушбу дастурга дунёдаги энг йирик инвестиция гуруҳи ҳисобланган BlackRock ҳам қўшилади. Келишув тафсилотлари ҳозирча ошкор этилмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг