Гренландия партиялари етакчилари АҚШни оролга нисбатан ҳурматсиз муносабатни тўхтатишга чақирди
Гренландиядаги беш партия етакчилари АҚШ президенти Дональд Трампнинг сўзларига муносабат сифатида қўшма баёнот билан чиқиб, оролга нисбатан менсимасликка барҳам беришга чақиришди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
«Биз америкалик бўлишни истамаймиз, дат бўлишни ҳам истамаймиз — биз гренландиялик бўлишни истаймиз. Гренландия партиялари етакчилари сифатида яна бир бор таъкидлаймизки, Қўшма Штатларнинг бизнинг еримизга нисбатан менсимас муносабати тўхтатилишини истаймиз», — дейилади баёнотда.
Баёнотга қўшилган партия етакчилари қуйидагилар:
— Йенс-Фредерик Нильсен («Демократлар»),
— Пеле Бруберг («Маяк»),
— Муте Эгеде («Халқ жамоаси»),
— Алека Хаммонд («Олдинга»),
— Аккалу Еримиассен («Бирдамлик»).
Улар Гренландия демократик эканини ва АҚШ, шунингдек бошқа ғарб давлатлари билан ҳамкорликни давом эттиришни исташини қўшимча қилишди.
Аввалроқ Дональд Трамп АҚШ Гренландияга миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан муҳтож эканини айтган эди.
Ўз навбатида, Дания бош вазири Метте Фредериксен Гренландия қироллик таркибида эканини таъкидлаб, АҚШни таҳдидли баёнотларни тўхтатишга чақирди. У Вашингтоннинг оролни ўз назоратига олишида ҳеч қандай маъно йўқлигини ҳам алоҳида урғулади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг