Жорий ўқув йили учун Президент ва номли давлат стипендияларига махсус тест ўтказилмайди
Иллюстратив фото
2025/2026 ўқув йили учун Президент ва номли давлат стипендияларига талабгорлар учун махсус тест синовлари ўтказилмайди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Билдирилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда номли давлат стипендияларини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомга кўра мазкур стипендияларга талабгорлар учун ахборот технологиялари, Ўзбекистон тарихи ва хорижий тиллар бўйича махсус тест синовлари жорий этилгани муносабати билан талабалар томонидан мурожаатлар келиб тушмоқда.
Маълум қилинишича, мазкур қарор билан Президент ва номли давлат стипендияларини тайинлашнинг янги тартиби жорий этилган бўлиб, ушбу тартиб 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб белгиланган талаб ва баҳолаш мезонлари асосида амалга оширилади.
Жорий ўқув йили учун номли давлат стипендиялари танловларининг олий таълим муассасаси босқичидан муваффақиятли ўтиб, ҳужжатлари белгиланган тартибда республика босқичига юборилган талабаларга нисбатан махсус тест синовлари ўтказилмайди.
Мазкур талабаларнинг ҳужжатлари ва эришган натижалари аввал белгиланган баҳолаш мезонлари асосида кўриб чиқилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг