Саудия Арабистони мағлуб бўлди, Вьетнамдан иккинчи ўйинда ҳам ғалаба
Кеча, 9 январь куни Саудия Арабистонида ташкил этилаётган U-23 Осиё чемпионати мусобақасининг 2-тур ўйинлари старт олди. Кун доирасида ўрин олган баҳсда Вьетнам U-23 терма жамоаси Қирғиз Республикаси билан куч синашди.
Учрашув Вьетнамнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган голларга ғолиблар сафидан Хуат Ван Ханг муаллифлик қилди. Яна бир гол автогол сифатида Кристиан Бауцман ҳисобига ёзилди. Қирғиз Республикасининг ягона жавоб голига эса Марлен Мурзааҳмадов муаллифлик қилди.
Куннинг иккинчи ўйинида эса мусобақа мезбони — Саудия Арабистони U-23 терма жамоаси кутилмаганда Иордания термасига 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
Ўйинда киритилган голларга ғолиблар сафидан Али Ал-Азайза (2 та) ва Маҳмуд Диб муаллифлик қилди. Саудия Арабистони U-23 терма жамоасининг голлари эса Мусаб Ал-Жувайр ва Рокам Ал-Ғамдий ҳисобига ёзилди.
Бугун мусобақанинг “B” ва “C” гуруҳларида ҳам баҳслар давом эттирилади. Кун доирасида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Эрон термаси билан куч синашади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 19:00 да старт олади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг