Эртага Ерда кучли магнит бўронлари кузатилиши мумкин
Фото: РИА Новости
9 январь, жума куни Ер атмосферасида минимал даражадаги магнит бўронлари кузатилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Космик тадқиқотлар институти Қуёш астрономияси лабораторияси маълум қилди.
Қайд этилишича, бу ҳолат Қуёшдан жорий йилнинг 6 январь куни чиқиб, Ердан ўтиб кетган ўртача ҳажмдаги плазмалар билан боғлиқ.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, плазма облаги йўналишининг озгина бурилиши ҳам Ерга таъсир даражасини ўзгартириши эҳтимолдан холи эмас, шу боис прогнозлар нобарқарор ҳисобланади. Агар чиқиш кичик бир бурилиш билан ўтса, Ерга геомагнит таъсирлар сезилмаслиги мумкин. Аммо бошқа томонга озгина йўналиш ўзгариши ҳам геомагнит қувватланишининг кутилгандан каттароқ бўлишига олиб келиши мумкин.
Шу йил бошидан Қуёшда кузатилаётган портлашлар сони ва даражаси паст даражада сақланмоқда, шунингдек, яқин кунларда ортиқча фаоллик кутилаётгани йўқ.
Олимларнинг фикрига кўра, Қуёшнинг Ер томонига қараган қисмида янги ва нодир шаклдаги коронал тешик пайдо бўлиши оқибатида кейинги икки кун ичида қуёш шамоли тезлиги ортиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг