Мутлақ рекорд: Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳажми 66 миллиард доллардан ошди
2026 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 66,31 миллиард долларни ташкил қилди. Бу ҳақида Марказий банкнинг Ўзбекистон Республикасининг халқаро захиралари тўғрисидаги ҳисоботида келтирилди.
Маълум қилинишича, сўнгги ойда захиралар 5,08 миллиард долларга ёки 8,3 фоизга, йил бошидан буён эса 61 фоизга кўпайган. Бундай юқори кўрсаткич республика тарихидаги мутлақ рекорд саналади. Хусусан, захиралардаги олтин қиймати 55,09 миллиард долларни ташкил этди. Олтиннинг ҳажми ҳам ошиб, 12,6 миллион трой унцияга тенг бўлган.
Шунингдек, захиралардаги валюта ҳажми 10,64 млрд долларни ташкил этган. Бунда хорижий марказий банклар ва Халқаро валюта жамғармасидаги ҳисоб рақамларидаги валюта захиралари миқдори 1,48 миллиард доллар, хорижий банкларда эса 7,63 млрд долларгача етган. Қимматли қоғозлар қиймати эса 5,3 миллион долларга ортиб, 1,53 миллиард долларга кўтарилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг