Прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Мамлакатимиз прокуратура органларидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, юртимизда қонунийликни ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги ибратли фаолияти, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда жамиятимизда ҳуқуқий маданиятни ошириш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги алоҳида хизматлари учун қуйидагилар мукофотлансин:
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
Калонов Ботир Хамзаевич – Ўзбекистон Республикаси прокуратураси фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик маркази раиси
«Мардлик» ордени билан
Юнусов Марат Эркинович – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари
«Дўстлик» ордени билан
Разакова Гулчехра Нарзуллаевна – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси катта инспектори
«Жасорат» медали билан
Зарипов Жамшид Баходирович – Жиззах вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи
Махмудов Муродбек Мадиёрович – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими
«Содиқ хизматлари учун» медали билан
Ахмедов Бахридин Тожиевич – Навоий ихтисослаштирилган прокурори ўринбосари
Рахимов Урал Ташбулович – Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани прокурорининг катта ёрдамчиси
Юнусов Баходир Холиярович – Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани прокурори
«Шуҳрат» медали билан
Гаиббаева Нигина Тайиржоновна – Наманган вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи
Қобулов Дилмурод Қобулович – Сирдарё вилояти прокурори ўринбосари
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг