Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди
«Нотариуслар томонидан никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби тўғрисида»ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, мазкур низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференсалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.
Мурожаат қилувчи шартномани расмийлаштириш учун нотариал идорага ўзи келиб мурожаат қилади ёки ЯИДХП (my.gov.uz) ёхуд «E-notarius.uz» ахборот портали орқали рўйхатдан ўтади. Нотариус мурожаат қилувчи(лар)нинг шахсига аниқлик киритади.
Шартномани тасдиқлашда нотариус қуйидагиларни аниқлайди:
- тарафларнинг никоҳ ёшига етганлигини;
- тарафлар ўртасида никоҳ тузилган ёки тузилмаганлигини;
- тарафлардан бирининг бошқа шахс билан никоҳи қайд этилмаганлигини;
- илгари шартнома тузилмаганлигини.
Тўловлар амалга оширилиб, шартнома лойиҳаси тўлиқ тайёр бўлгандан сўнг, тарафлар шартномани имзолаш учун нотариус ҳузурига бир вақтда таклиф этилади.
Шунингдек, шартноманинг барча нусхаларини тарафлар фамилияси, исми ва отасининг исмини тўлиқ ёзиб нотариус иштирокида шахсан имзолайдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг