Риштондаги хусусий боғчада қарийб 600 миллион сўмлик «зангори ёқилғи» ўғирланди
Риштон туманида қарийб 600 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақида Энергетика вазирлиги хабар берди.
Унда айтилишича, «Oʻzenergoinspeksiya» Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси ва газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Риштон туманида жойлашган нодавлат мактабгача таълим муассасасида ҳисоблагичдан олдин резина шланг орқали яширин тармоқ тортиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги фош қилинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича далолатнома тузилиб, 599 миллион 961 минг сўмлик табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилиниб, барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг