Фарғонада машинасининг ёнилғи бакига наркотик яширган шахс ушланди
Видеодан кадр
Фарғонада автомашинанинг ёқилғи бакида 11 килограммдан зиёд наркотик моддаларни яширинча олиб киришга уриниш фош этилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Фарғона вилояти божхона бошқармаси «Равот» чегара божхона постида қўшни давлатдан кириб келган фуқаро бошқарувидаги «Lacetti» автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.
Божхона назоратининг техник воситалари кўмагида ўтказилган кўрик давомида автомашинанинг ёқилғи бакига шубҳали жисмлар яширилганлиги аниқланган. Шундан сўнг белгиланган тартибда ва холислар иштирокида ушбу бак очиб кўрилганида, унинг ичига 6945 дона «Рояль» номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ҳамда 3 турдаги гиёҳвандлик воситалари яширилгани маълум бўлган.

Жумладан, 10 кг 739 гр «гашиш», 412 гр «марихуана» ва 35 гр «опий» — жами 11 кг 186 граммга тенг гиёҳвандлик воситалари ҳуқуқбузардан ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Суриштирувлар давомида аниқланишича, ҳайдовчи тожикистонлик шахснинг буюртмасига биноан 2 минг АҚШ доллари эвазига мазкур гиёҳвандлик воситаларини божхона чегараларидан олиб ўтиши ва ўз уйидаги боғга кўмиб қўйиши, кейинчалик тожикистонлик шахснинг ўзи ушбу наркотик моддаларни олиб кетиши режалаштирилган бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 246-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг