Давлат бюджети даромадларини прогнозлаштириш тартиби белгиланди
«Давлат бюджети даромадларини прогнозлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–397-сон, 30.12.2025 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.
Қарорга кўра, 2026 молия йилида:
- Давлат бюджети даромадлари бўйича чораклик прогноз кўрсаткичлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан даромад манбалари ҳамда ҳудудлар кесимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишган ҳолда тасдиқланади;
- прогноз кўрсаткичлари тасдиқлангандан сўнг 3 иш кунида туман ва шаҳарларнинг бюджет даромадлари бўйича даромад манбалари ҳамда чораклар кесимидаги прогноз кўрсаткичлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарори билан тасдиқланади;
- юқорида белгиланган даромадларнинг прогноз кўрсаткичларига ўзгартиришлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишган ҳолда киритилиши мумкин.
Шунингдек, 2026 йилдан келгуси молия йили учун Давлат бюджети даромадлари прогнозини ҳисоблаш Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизими орқали автоматлаштирилган шаклда амалга оширилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг