Бугун Парижда Украина масаласи бўйича навбатдаги сиёсий маслаҳатлашув бўлиб ўтади
Бугун Франция пойтахти Париж шаҳрида Украина масаласи бўйича навбатдаги сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда BILD нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 6 январь куни Украина президенти Владимир Зеленский, Германия канцлери Фридрих Мерц ҳамда бир қатор давлат ва ҳукумат раҳбарлари Франция пойтахтида учрашув ўтказиши режалаштирилган.
Музокаралар давомида Россия–Украина урушидаги ҳозирги вазият, шунингдек, можарони ҳал этиш бўйича кейинги ҳаракатлар муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Шунингдек, мазкур учрашувда АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф ҳамда Дональд Трампнинг куёви Жаред Кушнернинг ҳам иштирок этиши белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг