«Манчестер Сити» ҳимоячиси жиддий жароҳат олди
«Манчестер Сити» клуби ва Хорватия терма жамоаси ҳимоячиси Йошко Гвардиол жиддий жароҳат олди. Бу ҳақида клуб расмий саҳифасида маълумот берилди.
Хабарингиз бор, Гвардиол Англия Премьер лигасининг 20-туридан ўрин олган «Челси»га қарши ўйинда жиддий жароҳат олиб, майдонни тарк этганди.
«Ҳимоячи шу ҳафта охирида жарроҳлик амалиётини ўтказади», дейилади расмий хабарда.
Шунингдек, қўшимча маълумотларга кўра, Гвардиол 3 ойдан 6 ойгача бўлган муддатда жамоасига ёрдам бера олмаслиги айтилмоқда. Агар бу гап ҳақиқат бўлиб чиқса, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»нинг асосий ҳимоячисига айланиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг