Пойтахтда гиёҳванд модда олиб юрган фуқаро қўлга олинди
Тошкент шаҳрида Янги йил байрамлари муносабати билан ўрнатилган асосий арча ҳудудида гиёҳванд модда олиб юрган фуқаро аниқланди. Бу ҳақда Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Юнусобод туманидаги Алишер Навоий номидаги кутубхона майдонида жойлашган «Асосий арча» атрофида жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга жалб этилган гвардиячилар Ички ишлар органлари ходимлари билан ҳамкорликда хизмат олиб борган.
Тадбирлар давомида «Асосий арча» ҳудудининг иккинчи назорат-ўтказиш пункти орқали кириб келаётган ва шубҳали хатти-ҳаракатлари билан эътиборни тортган шахс тўхтатилиб, текширувдан ўтказилган. Кўздан кечириш жараёнида унинг чўнтагида оғирлиги 42 грамм бўлган «гашиш» моддасига ўхшаш қуритилган модда борлиги аниқланган.
Дастлабки ўрганишлар натижасида ушбу шахс Тошкент шаҳрида яшовчи, 34 ёшли фуқаро М.Ш. экани маълум бўлган. Ушбу шахс белгиланган тартибда Юнусобод тумани Ички ишлар бўлимига топширилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг