Фарғона туманида ноқонуний пиротехника воситалари аниқланди
Фарғона тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида ноқонуний пиротехника воситаларининг муомалада бўлишига чек қўйилди. Бу ҳақида вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбирлар жараёнида Фарғона тумани Бўстон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқародан холислар иштирокида қатор пиротехника маҳсулотлари қонуний тартибда мусодара қилиниб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Хусусан, фуқародан:
- «Страна чудес» номли 100 талик пиротехника воситасидан 1 дона (қиймати 15 миллион сўм),
- «Пиров» номли пиротехника воситасидан 4 дона (6 миллион сўм),
- «7 Шотс» номли пиротехника воситасидан 6 дона (3 миллион сўм),
- «Британик» номли пиротехника воситасидан 4 400 дона (1 миллион 600 минг сўм) расмийлаштириб олинган.
Маълум қилинишича, мусодара қилинган пиротехника воситаларининг жами қиймати 25 миллион 600 минг сўмни ташкил этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг