2026 йил 230 га яқин тиббиёт муассасасида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади
Охирги 8 йилда соғлиқни сақлаш тизимига йўналтирилаётган маблағ миқдори 6 карра кўпайтирилиб, 2025 йилда 42 трлн. сўмни ташкил этган бўлса, янги 2026 йилда бу рақам 49 трлн. сўм бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Унда айтилишича, янги йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида 227 та тиббиёт муассасасида 1,750 трлн. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади. 36 та янги объект барпо этилиб, яна 108 та муассасада реконструкция ҳамда 83 та бинода мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Лойиҳаларнинг асосий қисми, яъни 209 та объект бутунлай янгидан бошланади.
Маълумки, Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонига мувофиқ, Самарқанд вилояти соғлиқни сақлашнинг янги моделини жорий қилиш бўйича тажриба-синов ҳудуди сифатида белгилаб олинган эди. Унга кўра, 2026 йилдан вилоятда ушбу моделни тўлиқ жорий қилиш мақсадида 117 та объектда 479 млрд. 300 млн. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Жумладан, вилоятда бирламчи тизимни аҳолига янада яқинлаштириш мақсадида 1-2-типдаги 95 та оилавий поликлиниканинг қурилиш-таъмирлаш ишларига 360 млрд. сўм маблағ йўналтирилади. Шунингдек, Ургут туманида халқаро талабларга тўлиқ жавоб берадиган намунавий типдаги янги шифохона барпо этиш ишлари бошланади.
Натижада вилоятдаги 90 фоиздан ортиқ тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базаси яхшиланади. Ҳудуд аҳолиси учун тиббий хизматлар «бир қадам» тамойили асосида кўрсатилиб, мурожаатларнинг 70 фоизини тўлиқ бирламчи бўғинда ҳал этишга эришилиши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг