Бобур шаҳрида рассомлар фестивали ташкил этилади ва ғолиблар автомобиль билан тақдирланади
Ҳукумат қарори (843-сон, 30.12.2025 й.) билан «Андижон вилояти Бобур шаҳрида рассомлар фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.
Низомга кўра, Фестиваль 2026 йилдан ҳар 2 йилда 1 маротаба, қоида тариқасида, май ойида ўтказилади.
Фестивалда иштирок этишни истаган номзодлар Фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 февралигача ташкилотчиларга қуйидагиларни топширади:
- маълумотнома (резюме);
- 3 дона 6х9 ўлчамдаги рангли фотосурат;
- тасвирий санъат соҳасида етарли тажрибага эга эканлиги, ўз давлатида ёки бошқа чет элда ўтказилган соҳага оид фестиваллар ва кўргазмаларда иштирок этганлиги тўғрисида гувоҳнома, диплом, сертификат нусхалари;
- номзоднинг ўзи ижод қилган тасвирий санъат йўналишидаги ижодий асарларининг 10 донадан кам бўлмаган сифатли фотосуратлари ва уларни яратиш жараёнлари акс эттирилган видеодиск.
Ташкилий қўмита Фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 апрелигача Фестивалда иштирок этувчиларнинг рўйхатини аниқлаб, иштирокчиларга маълум қилади.
Фестиваль қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
- «Гран-при»;
- «Энг яхши рангтасвирчи рассом»;
- «Энг яхши ҳайкалтарош»;
- «Энг яхши фоторассом»;
- «Энг яхши график рассом».
Фестиваль ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси сифатида Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган енгил автомобиль (Чевролет Оних ёки шу классдаги бошқа автомобиль), диплом, Фестиваль рамзий ҳайкалчаси ва пул мукофотлари билан тақдирланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг