Хоразмда фуқаролар томонидан 434 миллион сўмлик табиий газ ўғирланди (+видео)
Хоразм вилоятида табиий газдан ўғринча фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.
Маълум қилинишича, тезкор тадбирлар давомида Урганч тумани «Беруний» МФЙ Навқирон кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро С. К. ўз хонадонида газ ҳисоблаш ускунасидан ташқари яширин тармоқ тортиб, табиий газдан ўғринча фойдалангани ва таъминот корхонасига 218 миллион 478 минг сўм зарар етказгани фош қилинган.
Шунингдек, ушбу маҳалланинг Нурли келажак кўчасида яшовчи фуқаро А. Р. хонадонида ҳам худди шундай қоидабузарлик фош этилиб, ҳолат юзасидан 216 миллион сўмлик табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Бундан ташқари, Ҳазорасп тумани «Истиқлол» МФЙда жойлашган К. Х. га тегишли хонадонда ҳам резина шланг орқали газ тармоғига тўғридан тўғри уланиб олиш ҳолати аниқланган. Ушбу қонунбузар фуқарога нисбатан 50 миллион 562 минг сўм жарима белгиланган.
Юқоридаги барча ҳолатлар юзасидан далолатномалар тузилиб, ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг