Фарғона вилоятида суд бошқарувчиси ёрдамчиси қўлга олинди

19:23 29 Декабрь 2025 Жамият
615 0

Фарғона вилоятида суд бошқарувчиси ёрдамчисининг ноқонуний ҳаракати фош бўлди, деб хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати.

Маълум қилинишича, Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида фаолияти тўхтатилган минерал ўғитлар улгуржи савдоси билан шуғулланувчи ишлаб чиқариш кооперативига (ИЧК) бириктирилган суд бошқарувчиси ёрдамчиси минерал ўғитлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган МЧЖнинг мазкур ИЧКдаги 1 млрд 502 млн сўм миқдоридаги ҳақидан 300 млн сўмини ундириб бериш эвазига 4 минг доллар талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у 48 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер