Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди
Фото: Президент матбуот хизмати
29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Суҳбат аввалида етакчилар бир-бирларини яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан самимий табриклаб, икки мамлакатнинг қардош халқларига тинчлик, фаровонлик ва равнақ тиладилар. Давлатимиз раҳбари Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовга ҳам самимий саломини йўллади.
Ўзбекистон – Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини олий даражада эришилган келишувлар доирасида янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Барча даражалардаги мулоқотлар фаол давом этаётгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро товар айирбошлаш ва юк ташиш ҳажми жадал ўсиб бормоқда. Энергетика, саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт соҳаларида ҳамкорлик кенгаймоқда. “Шовот-Тошҳовуз” чегараолди савдо зонаси ишга туширилди. Ҳудудлараро, ишбилармонлик, маданий-гуманитар алмашинувлар фаоллашди.
Минтақавий ҳамкорликнинг асосий масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Давлатимиз раҳбари Авазада йирик саммитлар, Ашхободда Туркманистон бетарафлигининг 30 йиллиги ҳамда “Халқаро тинчлик ва ишонч йили” муносабати билан ташкил этилган форум муваффақиятли ўтказилганини алоҳида таъкидлади.
Келгуси йилда бўлажак учрашувлар режаси кўриб чиқилди, халқаро ва минтақавий тадбирларни биргаликда ўтказишни давом эттиришга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг