Кучли шамол ва ёмғир. 29 декабрь учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди
«Ўзгидромет» 29 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ёмғир ёғади. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-8 даража илиқ, кундузи 15-17 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин.Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Тошкент вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси баъзи жойларда ёмғир ёғади, Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Сирдарё, Жиззах ва вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6-11 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёмғир (қор) ёғиши, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 9-14 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг