Навоийда ноқонуний балиқ овлаганлар табиатга 680 млн сўмдан ортиқ зарар етказди
Видеодан кадр
Навоий вилоятида икки ҳолатда ноқонуний балиқ ови ортидан ҳайвонот дунёсига 680 миллион сўмдан ортиқ зарар етказилди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгаришлари миллий қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Давлат экологик назорат инспекцияси томонидан Ички ишлар, Миллий гвардия ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари билан ҳамкорликда Навоий вилоятида навбатдаги назорат рейд тадбири ўтказилган.
Олиб борилган рейд тадбири давомида Навоий вилояти Қизилтепа туманида жойлашган «Тўдакўл» табиий сув ҳавзасида 3 нафар фуқаро томонидан тақиқланган балиқ овлаш қуроли бўлган «лескали тўрлар» ёрдамида жами икки турдаги 39 дона балиқ ноқонуний овлангани аниқланган.

Маълум бўлишича, содир этилган ҳуқуқбузарлик натижасида ҳайвонот дунёсига 120 млн 304 минг сўм миқдорида зарар етказилган.
Шунингдек, яна бир ҳолатда «Тўдакўл» сув ҳавзасида жами 5 турдаги 417 дона балиқ ноқонуний овлангани аниқланиб, ушбу ҳолат оқибатида ҳайвонот дунёсига 561 млн 968 минг сўм зарар етказилгани аниқланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу ҳуқуқбузар шахсларга тегишли бўлган узунлиги 300 метр «лескали тўрлар» ва умумий оғирлиги 416 кг бўлган беш турдаги 456 дона балиқлар далилий ашё сифатида олиб қўйилган. Назорат рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг