Бухорода 1,4 миллиард сўмлик газ ўғирлаган «уддабуронлар» фош қилинди (+видео)
Бухоро вилоятида 1,4 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.
Маълум қилинишича, Бухоро тумани «Гулшанобод» МФЙда жойлашган «Д. Ж. 2.» оилавий корхонасига қарашли умумий овқатланиш масканида тезкор тадбир ўтказилган.
Аниқланишича, истеъмолчи таъминот ташкилоти билан шартнома расмийлаштирмасдан ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб олган ҳолда табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани фош қилинган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра келтирилган зарар 1 миллиард 160 миллион сўмни ташкил қилган.
Шу каби яна бир ҳолат вилоятнинг Шофиркон туманида ҳам қайд этилган.
«Мингчинор» МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Х. Б. ўз хонадонидаги иссиқхонани қиздириш мақсадида ҳисоблагичдан ташқари тармоқ тортиб, «зангори ёқилғи»дан ўғринча фойдаланиб келаётгани аниқланган. Ҳолат бўйича 135 миллион 360 минг сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Мазкур ҳолатлар бўйича тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда юборилиб, назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг