Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президентини туғилган куни билан табриклади
Фото: Президент матбуот хизмати
24 декабрь куни бўлиб ўтган телефон мулоқотида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевни таваллуд куни билан самимий муборакбод этди.
Давлатимиз раҳбари Озарбайжон етакчисининг мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, уни бирлаштириш, барқарор тараққиётини таъминлаш ва халқаро нуфузини оширишдаги тарихий ролини алоҳида қайд этди.
Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон – Озарбайжон дўстлик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Жорий Иқтисодий кооперация йилида биргаликда амалга оширилган ишлар унумли бўлгани мамнуният билан қайд этилди.
Барча даражада самарали мулоқотлар ва алмашинувлар давом этмоқда. Ўзаро товар айирбошлаш жадал суръатларда ўсиб бормоқда, “йўл харитаси” асосидаги 20 та устувор йўналишдаги лойиҳалар фаол паллага кирган.
Тадбирларга бой маданий-гуманитар алмашинувлар дастури амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари халқаро кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар, келгусидаги тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг