Оғир жиноят содир этиб, Полшада яширинган шахс Ўзбекистонга қайтарилди

12:03 24 Декабрь 2025 Жамият
439 0

Оғир турдаги жиноятни содир этиб, Полшада яшириниб юрган шахс Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақида Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Унда айтилишича, Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси ҳамда Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонаси ўзаро ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган.

Маълум бўлишича, ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида оғир турдаги жиноятни содир этиб, Полша давлатида яширинган жиноятчи қўлга олинган.

«Жиноятчи халқаро шартномаларда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасига депортация қилинди. Ушбу шахс содир этган жинояти учун қонун олдида жавоб беради», — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер