Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
Вилоят шаҳар ва туманларида Янги йил даракчиси – байрам арчалари атрофида серзавқ томошалар бошланиб кетди. Улар орасида бўйи энг баланди Давлатободдаги “Афсоналар водийси тематик паркидан жой олган. Осмон сари 42 метрга “ўсган”, айланаси 20 метрга етадиган улкан арча 1600 тадан кўпроқ ўйинчоқлар билан безатилган. Уч қисмидаги икки метрли порлаб турган юлдузча тунда шаҳарнинг энг олис чеккаларида ҳам ялтираб кўзга ташланади.
— Боғимиз ҳозирданоқ Янги йилни орзиқиб кутаётган болажонларга тўляпти. Улар учун январнинг биринчи ўн кунлигида ҳам давом этадиган байрам дастури тайёрланган, — дейди парк иш бошқарувчиси Иномжон Мўйдинов. – Қорбобо ва Қорқиз иштирокидаги қувноқ ўйинлар, таниқли эстрада хонандаларининг чиқишлари, қизиқарли цирк томошалари барчага унутилмас лаҳзаларни ҳадя этиши табиий.
Айтиш лозимки, “Афсоналар водийси” эртакнамо манзаралари билан кишини ўзига ром этадиган маскан. Бу ердаги қатор аттракционлар, хусусан, 92 метр баландликка чўзилган томоша чархпалаги ҳамиша ташриф буюрувчилар билан гавжум.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ. “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
- Қийинчиликларда тобланган, ички куч ва оғриқларни жиловлай олган — «Инсон»
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг