Ўзбекистон ЖСТга аъзолик жараёнида Россия билан сўнгги протоколни имзолади
Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзолиги доирасида Россия билан икки томонлама бозорга кириш музокараларини якунловчи протокол имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Ўрунов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Ўруновнинг қайд этишича, кеча, 21 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Санкт-Петербург шаҳрига амалий ташрифи доирасида Россия Федерацияси Иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников билан биргаликда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиши жараёнида икки томонлама бозорга кириш бўйича музокараларни якунловчи протокол имзоланган.

“Музокаралар узлуксиз, мазмунли ва конструктив руҳда олиб борилди ҳамда бугун ижобий натижа билан якунланди. Шу муносабат билан Россия Федерациясига Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиш жараёнидаги фаол иштироки учун самимий миннатдорлик билдираман.
Шунингдек, ушбу жараёндаги етакчилиги учун вазир Максим Решетниковга, мазмунли ҳиссаси учун Майорова хонимга, музокараларни мувофиқлаштиргани учун элчи Платоновга, шунингдек, бутун Россия музокаралар гуруҳига самарали ҳамкорлик учун алоҳида ташаккур изҳор этаман”, деб ёзади Президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили.
Президентнинг махсус вакилига кўра, айрим ишлар ҳали якунланмаган бўлса-да, эндиликда Ўзбекистон кўп томонлама музокараларни илгари суриш, қонунчиликни ЖСТ талабларига мослаштириш бўйича янгилашларни тугаллаш ва аъзолик жараёнини келаси йили муваффақиятли якунлашга бутун эътиборини қаратади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг